God of War ўйинларининг «отаси» PlayStation 5 тақдимот кунини «сотиб» қўйди

  •   DiMaX
  •  871
  •  18.01.2020 12:15

God of War ўйинларининг «отаси» PlayStation 5 тақдимот кунини «сотиб» қўйди

Sony ўзининг навбатдаги – PlayStation 5 ўйин приставкасини эълон қилганидан бери унинг кўриниши ва хусусиятлари ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Terabayt.uz’да унинг рендер видеоси, шунингдек, консолнинг ва геймпаднинг илк «жонли» расмлари ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 аллақачон Xbox Series X устидан илк ғалабасини қозонди

Шундай бўлса-да, япон компанияси бешинчи авлод ўйин приставкасини қачон расман кўрсатишини ҳали-ҳануз сир тутмоқда. God of War ўйинлар туркумининг яратувчиси Дэвид Яффе эса бу сирни очиб қўйди. Twitter орқали унинг ёзишича, PlayStation 5 тақдимотига бир ой ҳам вақт қолмаган:

«PS5’ни 4 ҳафтага ҳам қолмасдан кўрсатишади. Хардкор геймерлар у ҳақдаги маълумотларнинг ҳар бир луқмасини иштаҳа билан ютаётганидан Sony’нинг хабари бор, Microsoft эса ҳозирда янги авлодлар пойгасида етакчилик қилмоқда. Компания [консолни] кўрсатишга тайёр бўлганида (айниқса, намойиш зўр бўлса), вазият жуда осон ўзгаради», – деган геймдизайнер.

Дэвид Яффе бу ерда PlayStation Meeting тадбирини назарда тутаётир; ушбу маросим эса 12 февралда бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: PlayStation учун DualShock 5: Энди ўрта бармоғингиз ҳам бўш қолмайди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.