Голограмма, QR-кодли «Infoland» ва илк бор ташкил этилган Бош вазир қабулхонаси

  •   DiMaX
  •  809
  •  18.05.2019 14:53

Голограмма, QR-кодли «Infoland» ва илк бор ташкил этилган Бош вазир қабулхонаси

Илгари Андижон туман давлат хизматлари маркази талабга жавоб бермайдиган бинода иш юритаётган эди. Янги бунёд этилган маскан замон талабларига мос равишда қад ростлади, деб ёзади Давлат хизматлари агентлиги.

ЎҚИНГ: Давлат хизматлари агентлиги инновациялари – «Tashkent Law Spring»да!

Андижон туман Давлат хизматлари маркази (ДХМ) майдони 2600 квадрат метрни ташкил этади. Бу ерда 137 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиши режалаштирилган. Келгусида бу кўрсаткич бир неча баробар ортиши кўзда тутилмоқда, дейилади хабарда.

Эътиборли жиҳати – ДХМда энг сўнгги инновациялар йўлга қўйилган. Голограмма ёрдамида марказ фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. QR-кодли «Infoland» кўрсатиладиган хизмат тури, унинг талаблари, пулли ёки бепул эканлигини кўрсатади.

Бу ерда нотариус хизмати ҳам йўлга қўйилган. ФХДЁ, Халқ қабулхонаси, солиқ маслаҳатчисидан зарур маълумотларни ҳам шу ерда олиш мумкин. ДХМда Wi-Fi интернет тармоғи ишламоқда. Кутубхонада 2 000 та ҳуқуқий ва бадиий адабиёт, 15 000 дан зиёд электрон адабиёт бор. Болалар майдончаси, тиббиёт хонаси мавжуд.

ЎҚИНГ: Энди давлат хизматларидан телефон орқали ҳам баҳраманд бўласиз!

Давлатимиз раҳбарининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан, марказда Бош вазир қабулхонаси ташкил қилинди.

Эндиликда, муаммо ва таклифлар билан келган тадбиркорлар қулай шароитларга эга бўлган Давлат хизматлари марказларида тегишли давлат органлари вакиллари иштирокида қабул қилинадилар. Мурожаатни жойида ҳал қилинишига эътибор берилади, жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганлари ваколатли идорага назоратга олинган ҳолда юборилади. Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари қабулхона топшириғини кўриб чиқиб, натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида 7 кун муддатда қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар.

ЎҚИНГ: QR-код орқали Давлат хизматлари ҳақида маълумот оласиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!