Гонконгда йилнинг энг яхши стартаплари аниқланди

Гонконгда йилнинг энг яхши стартаплари аниқланди

Ўтган ҳафта якунида Гонконгда WTIA (Симсиз технологиялар саноати ассоциацияси) томонидан 2012 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган, илғор стартапларни аниқлашга бағишланган Asia Smartphone Apps Competition (Осиёнинг энг яхши смартфон иловалари мусобақаси) танлови ташкил этилди.

Нуфузли тадбирда 4 йўналиш бўйича энг яхши ахборот технологиялари лойиҳалари баҳоланиб, улардан 3 тасида исроиллик дастурчиларнинг ғоялари ғолиб деб топилди.

Хусусан, Tekoia компаниясининг маиший ва рақамли техника воситаларини масофадан туриб бошқаришни таъминловчи  SURE Universal Remote иловаси «Реклама ва маркетинг» тоифаси бўйича 1-ўринга муносиб деб топилган.

Castle Builders компаниясининг бепул интерактив мультимедиа иловалари ёки альбомлар яратиш имконини берувчи Bookclip стартапи “Ўйинлар ва кўнгилочар иловалар” йўналишида тенгсиз деб топилган.

Мусобақада иштирок этган, исроиллик дастурчилар тақдим этган яна бир Bazz Safe Connect стартапи “Ҳаётга ижодий ёндашув” йўналишида ғолибликни қўлга киритган. Мазкур илова ёрдамида автомобил ҳайдовчиси чалғимаган ҳолда матнли хабарларни тинглаши, юбориши мумкин.

Исроиллик иштирокчиларнинг муваффақиятини сўнгги йилларда Исроилда ривожланаётган мобиль иловалар саноати, осиёлик компанияларнинг уларга бўлган талабининг ошиши билан боғлаш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!