Google абадий кийиб юрса бўладиган оёқ кийимни патентлади!

Google абадий кийиб юрса бўладиган оёқ кийимни патентлади!

Тез орада кўз кўриб, қулоқ эшитмаган виртуал саёҳатлар оламига ғарқ бўлишингиз мумкин. Google VR оёқ кийимларни ишлаб чиқмоқчи. Оёқ кийимлар ёрдамида сиз виртуал оламнинг барча ҳиссиётларига эга бўласиз. Бу ҳақда «habr» ёзмоқда.

Ҳозирча VR оёқ кийимларнинг бирдан бир муаммоси – бу жойдир. Яъни сиз бундай оёқ кийимларда юрганингизда хонангиз кичик бўлиши мумкин ва юришга қўрқасиз. Бу эса VR оёқ кийимлар фойдаланувчиларига ноқулайликлар туғдиради. VR’ларнинг ушбу муаммосини кўпгина компаниялар ҳам ечишга уринишмоқда.

Google ушбу маҳсулотини «Виртуал реаллик учун оёқ кийим» деб атамоқда ва уни патентлади! Автоматлаштирилган оёқ кийимда сиз ҳақиқий ҳаётдаги сингари юришингиз мумкин. VR оёқ кийим олдингизда пайдо бўлган хавфлардан огоҳлантиради.

Image result for google VR-обувь

VR оёқ кийимларнинг яратилиши компьютер ўйинларининг янги даврини ҳам очиб бериши кутилмоқда. Шунингдек, оёқ кийимлар унчалик оғир эмас ва бу фойдаланувчилар учун виртуал оламга буткул ғарқ бўлишлари имконини вужудга келтиради.

Демак, Google'дан ҳақиқатга айланган ва нархи арзон янги VR оёқ кийимни кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Google тайёрлаган «камбағалбоп» Pixel 3 Lite тақдимотдан аввал фош этилди