Google аллақачон Android 13’нинг «ширин» номини фош этди (+барчасининг рўйхати)

  •   DiMaX
  •  371
  •  28.07.2021 10:18

Google аллақачон Android 13’нинг «ширин» номини фош этди (+барчасининг рўйхати)

Google компанияси бу йилги Google I/O конференциясини онлайн тарзда ўтказиб, унда Android 12 операцион тизимининг илк оммавий бета-талқинини намойиш этган. Биз эса уни синаб кўриш мумкин бўлган 26 моделдаги смартфон рўйхатини чиқарганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Google Android 12 учун ўйин билан боғлиқ бўлган муҳим функцияларни тайёрламоқда

Android 12 операцион тизим талқинининг барқарор версияси оддий фойдаланувчиларга ҳали тарқатилганича йўқ. Google эса аллақачон «яшил роботчали» мобил операцион тизимнинг 2022 йилда тақдим этиладиган версияси устида ишламоқда.

Android Open Source Project кодини «кавлаштириб» кўрган дастурчилар унинг репозиторийларида янги бир ҳужжатга дуч келишди. Унда ёзилишича, қидирув гиганти Android 13 T версиясига Tiramisu номини бермоқда.

Таъкидлаш керакки, операцион тизимнинг навбатдаги талқини оммавий равишда шунчаки Android 13 деб номлайди. Унинг «ширин» номи эса фақат компания ичида қўлланади.

ЎҚИНГ: Ушбу 38 та русумдаги Samsung смартфон ва планшетлари нақ Android 13’гача янгиланади!

Google компанияси ўз мобил операцион тизимининг ўнинчи авлодидан бошлаб, уларни ширинликлар номи билан аташдан воз кечган. Унгача эса Android’нинг ҳар бир талқини турли ширинликлар номи билан аталиб келинарди:

  • Android 1.5: Cupcake (кекс);
  • Android 1.6: Donut (пончик);
  • Android 2.0: Eclair (эклер);
  • Android 2.2: Froyo (музлатилган йогурт);
  • Android 2.3: Gingerbread (имбирли пряник);
  • Android 3.0: Honeycomb (асалари уяси);
  • Android 4.0: Ice Cream Sandwich (музқаймоқ-сэндвич);
  • Android 4.1: Jelly Bean (чайналувчи драже);
  • Android 4.4: KitKat (KitKat шоколад батончиги);
  • Android 5.0: Lollipop (обакидандон);
  • Android 6.0: Marshmallow (зефир);
  • Android 7.0: Nougat (ёнғоқ ҳолваси);
  • Android 8.0: Oreo (Oreo печенье-сэндвичи);
  • Android 9: Pie (пирог);
  • Android 10: Quince Tart (ширин пирог тури);
  • Android 11: Red Velvet Cake («Қизил бахмал» торти);
  • Android 12: Snow Cone (ўрамали мевали муз);
  • Android 13: Tiramisu (тирамису).

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар нақ Android 14 талқинигача янгиланади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.