Google Allo’да энди ўз суратларингиздан стикерлар ясашингиз мумкин

  •   DiMaX
  •  1719
  •  15.05.2017 11:41

Google Allo’да энди ўз суратларингиздан стикерлар ясашингиз мумкин

Google Allo – ҳозирча энг оммабоп мессенжер эмас, аммо уни энг кулгили қилиш имкони сизнинг қўлингизда.

Стикерлар – бирор мавзуда махсус ясалган смайликлар тўплами бўлиб, улардан мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда бирор ҳиссиётни ифодалаш учун фойдаланилади. Ҳар турли вазиятларга мосланган тайёр стикерларнинг кўплаб тўпламлари мавжуд. Масалан, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳам Telegram мессенжерида ўз стикерларини яратган.

Google Allo ишлаб чиқувчилари фойдаланувчиларга ўз селфилари асосида стикерлар яратиш имконини тақдим этишга қарор қилганлиги хусусида аввал хабар бергандик. Энди шу лойиҳа амалга оширилди.

Мазкур иловада селфидан стикер яратиш учун, суратга олаётганда кўзларингизни экранда кўринадиган думалоқ кўзойнак шаклидаги маркерга тўғрилашингиз лозим. Илова расмда юзнинг ўзига хос жиҳатларини таниб олади ва кейин уларни антиқа карикатура тарзида қайта ишлаб беради. Сўнг эса шунинг асосида сизга тайёр стикерлар тўпламини таклиф қилади. Уларни Google Allo дастурида мулоқот чоғида ишлатиш мумкин бўлади.

Агарда компьютер алгоритмларининг натижасида яратилган тайёр стикер сизни қониқтирмаса, у ҳолда бошқарувни ўз қўлингизга олишингиз, яъни стикерни ўзингиз ясашингиз ҳам мумкин. Дастурда бунинг учун махсус график муҳаррир ҳам мавжуд – унда тасвирдаги юзингизнинг исталган қисмини ўзгартиришингиз имкони бор.

Google Allo’нинг янги версияси тез орада Google Play иловалар каталогида пайдо бўлади. Лекин, агарда кутишни хоҳламасангиз, унинг ўрнатилувчи файлини мана бу ҳавола орқали кўчириб олишингиз ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Instagram’да ҳам селфидан стикер ясаш имконияти тақдим этилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!