Google Allo мессенжерида селфилардан стикерлар яратиш мумкин бўлади

Google Allo мессенжерида селфилардан стикерлар яратиш мумкин бўлади

Ўтган йили чиқарилган Google Allo мессенжерида гарчи бир қатор янги функциялар мавжуд бўлса-да, у фойдаланувчилар орасида кутилган даражада оммалашмади. Релиздан кейин Google кўп сонли янгиланишларни татбиқ этди, аммо бу ҳам мессенжернинг оммалашувига ёрдам беролмади.

4PDA нашрининг маълум қилишича,  жорий ҳафтада Google мессенжерни 5.0 версиясига янгилаган, эндиликда у Chrome Custom Tab функциясини қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Бу эса мессенжерга юборилган линкларни иловадан чиқмасдан очиш имкониятини беради.

Шунингдек, селфилардан стикерлар яратишга хизмат қиладиган янги функция ҳам ушбу версия орқали мессенжерда пайдо бўлади. Мессенжер селфидаги нейтрал юз ифодасидан стикерлар тўпламини яратиши маълум қилинган. Янгиланиш тез орада фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!