Google Android 12 учун ўйин билан боғлиқ бўлган муҳим функцияларни тайёрламоқда

Google Android 12 учун ўйин билан боғлиқ бўлган муҳим функцияларни тайёрламоқда

Google ўйин ва илова яратувчиларга бир нечта такомиллашган функциялардан фойдаланиш ва доимий равишда турли хил ўйин яратувчи программалар ўртасида алмашинувсиз ўзларининг иш жараёнларини соддалаштиришга имкон берувчи Android Game Development Kit дастурини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Google ва ниҳоят Android'га iPhone'нинг энг зўр хусусиятини тақдим этади
Шунингдек, янги Android 12 тизими энди фойдаланувчилар ўйинни юклаб олинётган вақт уларга юклаб олинётган ўйинни ўйнашга имкон бериши айтиб ўтилди.

Бу, айниқса, катта ҳажмдаги ўйинлар учун фойдалидир. Ушбу хусусият Blizzard'нинг Battle.net ва EA'нинг Origin Access каби баъзи ўйин платформаларида мавжуд. Шундай қилиб, ушбу хусусият Google Play Store'дан фойдаланган ҳолда Android телефонларида амалга оширилаётганини кўриш жуда ёқимли. Бироқ, функционаллик фақат Play Asset Delivery тизимидан фойдаланадиган ўйинларда мавжуд бўлади.

Бундан ташқари, баъзи функциялар ўйин яратувчиларига CPU ва GPU ишлашини кузатиш орқали ўз ўйинларининг иш фаолиятини кузатиб боришларига имкон беради. Агар яратувчилар ўз фойдаланувчилари учун телеметрияни ёқишга қарор қилсалар, буни Android Performance Tuner ёрдамида амалга ошириши мумкин.

ЎҚИНГ: Android-флагманлардаги илғор опция, ниҳоят, iPhone 13 туркумига ҳам қўшилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!