Google АҚШда Uber ва Lyft’га рақобатчи Waze сервисини ишга туширди

Google АҚШда Uber ва Lyft’га рақобатчи Waze сервисини ишга туширди

Google АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида Uber ва Lyft сервислари билан рақобат қиладиган Waze номли хизматни ишга туширди. Хизматга буюртмалар махсус илова ёрдамида бошқарилади, ҳозирча сервис фақат шаҳарнинг марказий қисмида ишламоқда. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Google компанияси мазкур хизматнинг ҳудудини шаҳар ва шаҳар атрофидаги жойларгача кенгайтиради.

Хўш, Waze сервисининг ўзига хослиги нимада? Ҳозирда мавжуд Uber и Lyft каби аналог сервислардан фарқли ўлароқ, янги илова “таксига альтернатива” эмас, балки мижоз борадиган йўналишда ҳамроҳ йўловчиларни қидиради.

Компаниянинг таъкидлашича, Waze хизматидаги нархлар ҳайдовчиларда қўшимча маблағга қизиқиш бўлмаслиги учун атайин жуда арзон қилиб белгиланган. Масалан, 54 цент эвазига 1 миля (1.60934 км) йўл босиш мумкин ва бу АҚШ ҳудудаги энг арзон тариф ҳисобланади.

Шунингдек, Google’нинг қайд этишича, Waze –  бу ортиқча маблағ топишга йўналтирилмаган сервис. Чунки йўловчилардан олинган йўлкира шунчаки ёнилғига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаши мумкин, холос.  Шундай бўлса-да, экспертларнинг айтиши бўйича, илова келгусида  Uber ва Lyft хизматларига жиддий рақобатчи бўлиши мумкин. Сабаби Waze ҳам бошқа аналоглар сингари арзон нархда йўловчини А пунктдан Б пунктга етказишга хизмат қилади.