Google Assistant юзингизни сканер қилишга деярли тайёр!

Google Assistant юзингизни сканер қилишга деярли тайёр!

Яқин фурсатларда (тахминан 9 сентябрдан) сотувга чиқувчи Google Nest Hub Max қурилмаси Google Assistant'нинг Face Match функциясидан фойдаланувчи илк қурилмага айланади. Девайснинг фойдаланувчи қўлига етиб келишидан олдин Google Assistant юз биометрик маълумотларини Google'га тақдим қилиши имконини бермоқда. 

Худди Voice Match функциясига ўхшаб Face Match хонага кирган киши сиз эканлигингизни аниқлаш учун юз биометрик маълумотларидан фойдаланади. Nest Hub Max оиланинг ҳар бир аъзоси юзини аниқлаб, уларга мос маълумот (тақвим, видео хабарлар) олиш тақдим қилиш имконига эга бўлади. Буни ҳам футуристик, ҳам қўрқинчли ғоя дейиш мумкин.

Айни дамда, Google Assistant параметрларига кирсангиз, Face Match бўлимини Voice Match қуйисидан топишингиз мумкин. Ассистант сизга функцияни тушунтириш баробарида қўллаб-қувватланубчи қурилма (Nest Hub Max)ни қидира бошлайди, лекин у ҳозирча мавжуд эмас.

Nest Hub Max'га эга бўлишинингиз билан ушбу афзалликдан фойдаланиш имкони мавжуд бўлади.

ЎҚИНГ: Тиниб-тинчимаган одамлар-эй, нималарни ўйлаб топишмайди-я! Google'дан ажойиб янгилик!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!