Google барча Android-смартфонларга янги функция қўшяпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1025
  •  29.10.2020 15:02

Google барча Android-смартфонларга янги функция қўшяпти! (+видео)

Қидирув гиганти ўз операцион тизими учун иловалар дўкони – Google Play каталогини такомиллаштиришда давом этмоқда. Унга янги қўшилаётган экспериментал опция эса иловаларни ўрнатишдан аввал бошқа турдошлари билан таққослаб кўриш имконини беради.

ЎҚИНГ: iPhone ҳамда Android-смартфонлардаги энг оммабоп ўнта илова (2020 йил сентябрь)

Google Play иловасининг ҳозир синов босқичида бўлган 22.4.28 рақамли жамланмасида тестерлар янги бандга дуч келишди. Иловалар дўконидаги тавсиялар рўйхатининг энг охирида жойлашган бу бўлим Compare apps («Иловаларни таққослаш») деб номланган.

Android Police нашрига кўра, мазкур функция ҳозирча фақат бир нечта оммабоп медиаплеерлар учун ишламоқда. Буни GIF-сурат форматига ўтказилган қуйидаги видеода кўрамиз:

Кўриб турганингиздек, тегишли тугмачани босганда экранда қиёслаш жадвали чиқади: унда шу турдаги иловаларнинг турли жиҳатлари солиштириб акс эттирилади. Хусусан, плеерлар таққосида уларнинг ишлатишдаги қулайлиги ва айрим функцияларни қўллаб-қувватлаши (автоном ижро этиш ва стриминг имконияти, қўлланувчи форматлар рўйхати) ўзаро қиёсланган.

Мазкур функция Google Play дўконининг барқарор талқинига қачон тўлиқ тақдим этилиши ҳозирча номаълум, ҳар эҳтимолга қарши янгиланишларни текшириб туринг ва Terabayt.uz’ни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Экспертлар: «Ушбу 21 та оммабоп ўйинни смартфондан тезда ўчириб қутулинг!»

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.