Google беморнинг ўлимини олдиндан айтиб бера оладиган сунъий онг яратди

  •   Saroy
  •  849
  •  21.06.2018 13:15

Google беморнинг ўлимини олдиндан айтиб бера оладиган сунъий онг яратди

Google’нинг шуъба компанияси –  Medical Brain беморнинг ҳолатини таҳлил қиладиган ва ўлимини олдиндан айта оладиган алгоритм яратди.

Ўқитиш жараёнида  сунъий онг турли хасталиклар билан оғриган  200 мингдан зиёд бемор ҳақидаги маълумотларни ўрганди ва таҳлил қилди. Энди ушбу билимлар шифокорлар учун жуда асқотиши мумкин.

Тизим нафақат ўлим ҳолатларини аниқлай олади, балки беморнинг даволаниш имкониятлари ва ремиссия эҳтимолини ҳам олдиндан айтиб беради. Яъни, сунъий онг бемор яқин ойларда касалхонага қайта тушиши эҳтимолини ҳам олдиндан айта олади. Ушбу маълумотлар ёрдамида шифокорлар беморнинг касалхонадан чиқиш муддатини чўзиб туриши мумкин.

ЎҚИНГ: Сунъий интеллект кийим остига ҳам қарашни ўрганди

Беморга “ҳукм” ўқишдан олдин, алгоритм унинг касаллик тарихини, аввалги ташхисларини, лаборатория тадқиқатлари натижаларини, ёшини, жинси ва ирқини ҳамда даволаётган врачнинг қайдномаларини шунингдек,  аввал бирорта ҳам нейротармоқ “ўқий олмаган” эски диаграмма кўрсаткичларини  таҳлил қилиб чиқади.

Google’нинг таъкидлашича, тизим  беморнинг аҳволини 95 фоиз аниқ айта олади, қолаверса буни у ҳозирда мавжуд дастурий таъминотларга қараганда анча тез бажаради.

Ҳозирча, дастурчилар ўзларининг алгоритмларини қандай ишлатиши ёки уни кимга сотиши мумкинлиги  ҳақида айтишга шошилмаяпти. Чамаси, касалхоналар ушбу тизимни ишлатиш учун ёки лицензия, ёки  янги булутли хизматни сотиб олади.

ЎҚИНГ: LG дунёдаги биринчи «сунъий онг»ли кир ювиш машинасини чиқаряпти

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.