Google бепул такси хизматини ишга туширади

Google бепул такси хизматини ишга туширади

Шу йилнинг декабрь ойида Google(Waymo) ўзининг такси хизматларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Хизматда машиналар бепул ва хайдовчисиз бўлиши мумкин. Яъни йўналишлар ва хизматлар автоматлаштирилган бўлади. Хайдовчининг кераги йўқ! Бу ҳақда "О Бизнесе" нашри хабар бермоқда.

Хизмат қанчалик аниқликда бўлади, қанча вақт сарфланади, қанча вақт текин, бошлаш санаси ва бошқа маълумотлар расман эълон қилингани йўқ. Бу қанчалик даражада ўзини оқлаши ҳақида бир сўз дейиш қийин, аммо 2017 йилда “хайдовчисиз такси“ Финикс шаҳрида синовдан ўтказилган эди.

ЎҚИНГ: Google смартфон хотирасини тозаловчи бепул менежерини бошқа ном ва дизайн билан янгилади

Маълум бўлишича, 2018 йилнинг декабрида ушбу хизматдан кўнгиллилар бепул фойдаланиши мумкин бўлади. Бу билан мутахассислар одамларнинг фикрини, шунингдек, такси хизматининг барча имкониятларини текшириб кўрмоқчи.

Бундан ташқари, баъзи таксиларда хайдовчилар ҳам бўлиши айтилмоқда. Улар йўловчиларни такси хизматлари билан таништиради, фойдаланишни ўргатади, керак бўлганда автопилотни ишга туширишни кўрсатиб беради.

Google ҳозирча такси хизматларини АҚШнинг 25 та шаҳрида синов тариқасида тақдим этишни режалаштирмоқда. Кейин эса бошқа давлат компаниялари билан ҳамкорлик қилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Google раҳбарининг ҳатто 11 яшар ўғли ҳам криптовалюта топяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!