Google «бепул» VPN сервисини ишга туширяпти

  •   DiMaX
  •  456
  •  30.10.2020 10:58

Google «бепул» VPN сервисини ишга туширяпти

Қидирув гиганти ўзининг бепул VPN сервисини жорий этаётганини эълон қилди, лекин унинг «бепул»лиги нисбий маънода. Гап шундаки, ундан фақат бошқа бир – Google One пулли сервисининг 2 терабайтлик ёки ундан қимматроқ тарифлари обуначилари фойдалана оладилар.

ЎҚИНГ: Нима учун VPN'дан фойдаланиш керак? (+бонус)

Янги сервис VPN by Google One деб номланган бўлиб, алоҳида илова сифатида эмас, балки Google One иловасининг ичида, қўшимча тўловларсиз тақдим қилинади. Google One сервисининг 2 терабайтлик тарифи эса ойига 10 доллар ёки йилига 100 доллар туради.

VPN by Google One бошида фақат Android-қурилмалар эгалари учун чиқарилади. Унинг расмий тавсифида шунақа дейилмоқда: «Google One иловасида сиз интернетда ишлашда қўшимча хавфсизлик учун ўз интернет-трафигингиз шифрланишини тезда ёқишингиз мумкин бўлади».

Дастурчиларнинг сўзларига кўра, Google ушбу сервисини АҚШдаги фойдаланувчилар учун яқин ҳафталар ичида ишга туширади. Қолган ҳудудларда, шунингдек iOS, Windows ҳамда macOS платформалари учун уни кейинги ойларда жорий этишади.

ЎҚИНГ: Shazam’нинг кераги йўқ: Google Assistant энди хиргойи ва ҳатто ҳуштак бўйича ҳам қўшиқни топиб беради!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!