Google беш йлдан кейин Android’ни Fuchsia OS’га алмаштиради

  •   Saroy
  •  876
  •  20.07.2018 15:38

Google беш йлдан кейин Android’ни Fuchsia OS’га алмаштиради

Google камида икки йилдан буён янги Fuchsia OS операцион тизими устида иш олиб бормоқда. Ушбу тизим смартфонлар ва ноутбукларда аллақачон ишлатилмоқда. Агар Bloobmerg нашри тарқатган хабарга ишонадиган бўлсак, бу компания учун нафақат шунчаки эксперимент, балки у энг машҳур Android мобиль операцион тизимининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган янги тизим ҳамдир.

Журналитларнинг маълумотига кўра, Google кейинги уч йил давомида  Fuchsia OS’ни «ақлли» колонкаларга ва ноутбукларга ўтказмоқчи, беш йилдан кейин эса смартфонларда Android’ни қўллашдан воз кечилади. Шу йўл билан компания Android’нинг барча камчиликларидан қутилади ҳамда  янада мустақил бўлади. Масалан, тизимда ҳали ҳам Java’нинг айрим элементлари фойдаланилади, бу эса келгусида  Oracle билан суд жараёни туфайли муаммо келтириб чиқариши мумкин.

ЎҚИНГ: Google Еврокомиссия жаримаси туфайли Android’ни пуллик қилмоқчи

Fuchsia OS тизими ҳақида оммавий ахборот воситаларида илк маълумот 2016 йил август ойида пайдо бўлганди.  Google компаниясининг бир гуруҳ муҳандислари янги тизим ҳақидаги дастлабки ишланмаларини эълон қилганди. Янги тизимни яратиш жараёни компания томонидан амалда  ёритилмайди, бироқ смартфонлар ва планшетларда тестдан ўтказиш учун  дастлабки  версиялар мавжуд.

Ҳозирча Fuchsia OS ҳеч нарсани бажара олмайди, бироқ ишни охирига етказиш учун компанияда ҳали вақт етарли. Усти устак, у ҳали иловаларнинг мувофиқлиги муаммосини ҳам ҳал этиш лозим ёки йирик дастурий таъминот яратувчилари ҳамда смартфон ишлаб чиқарувчиларни Android’дан воз кечиб, янги тизимга ўтишга кўндириши керак.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Firefox Rocket – «реактив» Android-браузер!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!