Google бошқаларнинг смартфонларини ҳам сизники орқали топмоқчи!

  •   DiMaX
  •  248
  •  19.06.2021 11:01

Google бошқаларнинг смартфонларини ҳам сизники орқали топмоқчи!

Қидирув гиганти Android-қурилмалар фойдаланувчиларига нафақат ўзининг смартфонини топиш, балки бошқаларникини топишда ҳам кўмаклашиш имконини берувчи сервис устида ишламоқда. Унинг ишлаши учун гаджетга Google Play Services тўплами ўрнатилган бўлиши талаб этилади.

ЎҚИНГ: Ўғирланган смартфонни топса бўлади!

XDA-Developers ресурси мутахассислари Google Play иловасининг жамланма рақами 21.24.13 бўлган янги бета-версияси кодларини ўрганиб чиқишди. Шунда уларнинг эътиборини мана бу қаторлар жалб этди:

Бундан англашиладики, Google ўзининг Find My Device иловасининг янгиланган талқинини тайёрламоқда. Мазкур клиент Google Play сервисларини қўллаб, исталган Android-смартфонга нафақат шу аккаунт эгасининг, балки бегоналарнинг ҳам девайслари жойлашувини аниқлаши мумкин бўлади.

Бундай функционал Apple смартфонлари ва бошқа гаджетларида аллақачон мавжуд. Бунда бошқаларнинг девайсларини қидириш учун «Локатор» иловасини қўллашдан олдин, ўша қурилма эгаси бунга рухсат бериши керак бўлади.

ЎҚИНГ: Тошкентда масжиддан телефон ўғирлаган эркак ушланди (видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!