Google чўчиб қолди: у АҚШ ҳукуматидан Huawei учун афв сўраяпти!

  •   DiMaX
  •  1718
  •  27.02.2020 13:19

Google чўчиб қолди: у АҚШ ҳукуматидан Huawei учун афв сўраяпти!

Huawei корпорацияси АҚШ ҳукуматининг санкциялари туфайли ўз қурилмаларини Google сервисларидан маҳрум ҳолда чиқараётганидан хабарингиз бор. Бироқ айнан мазкур тақиқлар туфайли у ўзининг мобил операцион тизими ҳамда иловалар дўкони устидаги ишларни анча жадаллаштирган.

ЎҚИНГ: Google: «Huawei қурилмаларини ўзингиз мустақил янгиламанг»

Интернетда пайдо бўлган маълумотларга қараганда, Google компанияси АҚШ ҳукуматидан Huawei’га нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилишни сўраган. Қидирув гиганти ҳукуматнинг лоақал хитойлик корпорация билан ҳамкорлик қилишига рухсат беришидан умидвор.

Google фақат Huawei’ни қайғургани учунгина шундай қилмаётгани кўриниб турибди. Зеро, агар қидирув гиганти билан ҳамкорлик қила олмаса, хитойлик техногигант ўзининг Harmony OS операцион тизими ҳамда AppGallery иловалар тизимини тезроқ амалиётга жорий этишга мажбур бўлади. Бу ишланмалар эса қидирув гигантининг Android мобил операцион тизими ҳамда Google Play каталогига жиддий рақобатчи бўлиши мумкин.

Аммо АҚШ ҳукумати Google илтимосини ерда қолдирадиган кўринади: миш-мишларга кўра, Дональд Трамп маъмурияти аксинча – Huawei фаолиятига янада кўпроқ чекловлар қўйишга ҳозирлик кўраётир.

ЎҚИНГ: Huawei'нинг энг қиммат смартфонини арзонроққа харид қилинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!