Google Chrome энди паролингиз ўғирланганлигини текшириб беради

  •   DiMaX
  •  1475
  •  06.02.2019 16:25

Google Chrome энди паролингиз ўғирланганлигини текшириб беради

Куни кеча хакерлар бутун дунё бўйлаб турли аккаунтларнинг логин ва паролларини билиб олганлари фош бўлиб қолди. Бу – шу пайтгача аниқланган энг йирик аккаунт ўғирлигидир.

ЎҚИНГ: Хакерлар ўғирлаган пароллар орасида менинг паролим бор-йўқлигини қандай аниқлаш мумкин?

Google компанияси эса шу каби ҳолатлардан ҳимояланиш учун Chrome браузерига Password Checkup кенгайтмасини ишлаб чиқди. Мазкур дастурий таъминот фойдаланувчиларнинг аккаунти маълумотлари ўғирланганлигини, шунингдек, келажакда ўғирлаш осонлигини аниқлаб беради.

Password Checkup кенгайтмаси киритиладиган паролларнинг ўғирланганлар рўйхатида бор-йўқлигини текширади. Google’нинг ишонтириб айтишича, бунда барча маълумотлар шифрланади ва ҳатто компаниянинг ўзи ҳам уларни кўра олмайди. Тизим автоном режимда ишлайди, пароллар эса маълумотлар базасида хэшланган ва шифрланган кўринишда сақланади.

Сервиснинг ишини яхшилаш мақсадида кенгайтма айрим аноним маълумотларни йиғишини Google яширмаяпти. Булар – хавфсиз бўлмаган логин ва пароллар қанчалик кўп учраётгани, улар қайси доменлар билан боғланганликлари, хавф ҳақида огоҳлантирилганидан кейин фойдаланувчилар ўз паролларини ўзгартираётган ёки ўзгартирмаётгани каби маълумотлардир. Лекин фойдаланувчи истаса, кенгайтма созламалари орқали у тўплаган барча маълумотларни ўчириб юбора олади.

Password Checkup кенгайтмасини мана бу ҳавола орқали Chrome браузерининг кенгайтмалар каталогидан ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Паролингизни бузиш қанчалик осон? Буни онлайн текшириш йўли бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!