Google Chrome энди сайтларнинг овозини ўчиришга қодир

  •   DiMaX
  •  1331
  •  26.01.2018 15:29

Google Chrome энди сайтларнинг овозини ўчиришга қодир

Оммабоп Google Chrome браузерининг янгиланиши фойдаланувчилар учун бир қатор янги қулайликлар тақдим этган. Улар орасида видеорекламалари автоматик ижро этиладиган сайтларнинг овозини буткул ўчириб қўйиш функцияси ҳам бор.

ЎҚИНГ: Google Chrome’ни 10 карра тезроқ ишлашга мажбур қиламиз

Айтиш керакки, Google Chrome’да шу пайтгача ҳам бирор сайтдаги овозни ўчириб қўйиш функцияси бор эди, аммо бунинг учун овозни ҳар бир варақа (вкладка)да алоҳида ўчириш талаб этиларди; бу функциянинг ўзини экспериментал имкониятлар саҳифасида фаоллаштириш мумкин эди.

Google Chrome 64 талқинида эса ушбу опция варақанинг контекст менюсига қўшилди. У сайтнинг барча очиқ турган саҳифаларини овозсиз режимга ўтказади:

Бунинг учун варақа устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертиш ҳамда очилган контекст менюсида «Сайтда овозни ўчириш» («Отключить звук на сайте») бандини босиш кифоя.

Қулай томони – бирор сайт учун овозсиз режим уни ёпганингиздан, ҳатто чиққанингиздан кейин ҳам сақланиб қолади. Овозни тағин жойига қайтариш учун яна ўша контекст менюсидан фойдаланасиз.

Хабарларга кўра, Google кейинги ойда Chrome’га жонга тегувчи рекламаларни блоклаш функциясини ҳам жорий этмоқчи.

ЎҚИНГ: Компьютерда рекламалардан биратўла қутулиш йўллари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!