Google Chrome фирибгар сайтларга қарши уруш очди: ундан қандай фойдаланамиз?

  •   DiMaX
  •  938
  •  04.02.2019 16:16

Google Chrome фирибгар сайтларга қарши уруш очди: ундан қандай фойдаланамиз?

Қидирув гиганти ўзининг Chrome браузерини такомиллаштиришда давом этмоқда. Айни дамда унга фирибгарлар томонидан очилган «эгизак» сайтлардан ҳимояланиш функцияси жорий этилмоқда.

ЎҚИНГ: Chrome’ни секинлаштираётган реклама ва вируслардан осонгина қутуламиз!

«Эгизак» сайт дегани, масалан – google.com ўрнига go0gle.com номи билан очилган сайтлардир. Фойдаланувчи манзилни теришда адашиб ёки қидирув натижалари орасидан хато танлаб булардан қалбакиларига кириб кетиши мумкин. Бу сохта сайтларни очган фирибгарлар эса уларга кирганларнинг шахсий маълумотларини ўғирлашади.

Google Chrome браузери энди шундай ҳолларда фойдаланувчини огоҳлантириб, оригинал сайтга йўналтиради. Ушбу функция браузернинг Canary жамланмасида синовдан ўтказиб кўрилган ва барқарор версиясида тажрибавий опция сифатида жорий этилган.

Мазкур ҳимоядан фойдаланиш учун Google Chrome браузерини очиб, манзил қаторига мана буни терасиз: chrome://flags/#enable-lookalike-url-navigation-suggestions (ёки нусхалаб олиб ташлайсиз) ва Enter тугмачасини босасиз. Шу ерда тегишли опцияни фаоллаштириб, ўзингизни ана шундай фирибгарлардан фойдаланасиз.

Агарда бу функция керак бўлмаса, исталган пайтда яна шу манзилга кириб, бу опцияни узиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Google Chrome’даги ҳозироқ ўчириб қўйиш керак бўлган муҳим созлама

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.