Google Chrome Flash’дан буткул воз кечади

Google Chrome Flash’дан буткул воз кечади

Google компанияси Chrome  браузерида HTML5 фойдасига Flash’дан секин-аста қутулиш  режаси ҳақида эълон қилди, деб ёзмоқда Kun.Uz.

«HTML5 by Default» опцияси барча сайтларда автоматик тарзда ёқилади, 10та энг машҳур тармоқлар рўйхати бундан истисно: YouTube.com, Facebook.com, Yahoo.com, Live.com, Twitch.tv, Amazon.com, шунингдек Vk.com, Yandex.ru, Ok.ru ва Mail.ru.

Бироқ Flash Player аввалгидек браузер томонидан қўйилади, аммо Flash-контентнинг бошқа сайтларда ёқилиши учун шунга мувофиқ плагинни қўлда ёқиб, саҳифани қайта ишга тушириш керак бўлади. Бир йилдан сўнг компанияда Flash автоматик қувватини ҳаттоки энг машҳур 10та сайтда ҳам буткул ўчиришмоқчи.

“Flash веб-сайтлардаги мураккаб контентларнинг акс этишида муҳим роль ўйнайди. Бироқ бугунги кунда HTML5 саҳифаларни тезроқ очиш имконини беради ҳамда энергетик жиҳатдан янада самаралироқ бўлади. HTML5 технологияси фойдаланиш ҳамкорлигининг ажойиб тажрибасини намойиш этишга қодир даражага етди”, – дейилади компания хабарида.

Бундан аввал Google ўзининг тижорат тармоқларида Flash-эълонлардан воз кечишга қарор қилган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!