Google Chrome фойдали функция билан бойиди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1315
  •  19.06.2020 13:04

Google Chrome фойдали функция билан бойиди (+видео)

Гиперҳавола орқали веб-саҳифа манзилини жўнатиш – бирор сайтдаги маълумотни улашишнинг оддий ва оммабоп усулидир. Лекин матндан айнан керакли парчани топиш қийинчилик туғдириши мумкин.

ЎҚИНГ: Google.ru сирлари

Chrome браузери учун Google томонидан тақдим этилган янги кенгайтма эса бирор сайтдаги айнан керакли парчани топишни осонлаштиради. Link to Text Fragment деб номланувчи ушбу дастурий таъминот исталган веб-саҳифадаги матннинг фақат керакли қисмига элтувчи ҳаволани тезда тайёрлаб беради.

Link to Text Fragment кенгайтмасини браузерингизга мана бу ҳавола ўрнатиб олгач, бирор матндаги керакли парчанинг ҳаволасини бировга жўнатиш осонлашади. Ўша парчани белгилаб олиб, сичқончанинг ўнг тугмачасини босасиз ва очилган контекст менюсидан «Белгиланган матнга элтувчи ҳаволани нусхалаб олиш» («Копировать ссылку на выделенный текст») бандини босасиз. Кейин ҳаволани бировга жўнатсангиз ёки ижтимои тармоқларда улашсангиз, бошқалар у орқали кирганларида матннинг айнан ўша қисми браузерда сариқ рангда ажратиб кўрсатилади.

Ушбу фойдали функция Windows ҳамда Android учун тақдим этилган Chrome браузерининг 80 ва ундан кейинги версияларида ишлайди. Ундан баҳраманд бўлиш учун браузерингизнинг янгиланганлигини текшириб кўринг.

ЎҚИНГ: Error 404: очилмаётган, ҳатто ўчириб юборилган веб-саҳифани кўришнинг иккита осонгина йўли бор!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!