Google Chrome саккиз йил ичида биринчи марта пиктограммаси дизайнини ўзгартирди!

Google Chrome саккиз йил ичида биринчи марта пиктограммаси дизайнини ўзгартирди!

Google ўзининг Chrome браузери пиктограммасини янгилади. Бу ҳақида компания дизайнери ўз Twitter саҳифасида хабар берди. Эндиликда пиктограмманинг кўк доираси бироз катталашган, соялар олиб ташланиб, ранглар янада тиниқлаштирилган.

Шунингдек, дизайнерлар яшил ва қизил ранглар соялари комбинацияси ёқимсиз ранг тебранишини яратаётганини аниқлашган. Шу сабаб логотипга нозик градеинт ҳам қўшилди.

Браузер турли операцион тизимларда яхши кўриниши учун уларнинг ҳар бирига махсус созлашлар ҳам яратилган. Масалан, Chrome OS'да пиктограмма учун градиентларсиз янада ёрқин ранг фойдаланилган. macOS'да эса у худди 3D'га ўхшаб кўринади.

Ҳозирда янги дизайн бета ҳолатида синалмоқда ва тез орада барчага браузер янгиланиши билан етказилади.

ЎҚИНГ: Янги iPhone SE 2022 смартфонидан нималар кутилмоқда? 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!