Google Chrome’ни саҳифаларни бир зумдаёқ очишга мажбурлаймиз

  •   DiMaX
  •  1654
  •  24.07.2019 11:27

Google Chrome’ни саҳифаларни бир зумдаёқ очишга мажбурлаймиз

Қидирув гигантининг Chrome браузери энг оммалашган иловалардан ҳисобланади. Унда веб-саҳифаларнинг очилишини тезлаштиришнинг турли йўллари бор.

ЎҚИНГ: Chrome’ни секинлаштираётган реклама ва вируслардан осонгина қутуламиз!

Мазкур браузерни тезлаштириш йўлларидан бири – FasterChrome номли кенгайтмани ўрнатиб олишдир. Унинг ишлаш принципи шунақа: сиз курсорни бирор ҳавола устига олиб борсангиз, кенгайтма ўша саҳифани браузер кэшига юклай бошлайди. Шу сабабли, ҳавола устига босишингиз билан веб-саҳифа дарҳол очилади.

FasterChrome ишлаб чиқувчилари кераксиз маълумотларни юклаш сабабли кэшнинг тўлиб кетиши ҳамда кўп трафик сарфланишини ҳам ҳисобга олишган. Яъни, курсорни ҳавола устида камида 65 миллисония ушлаб турсангизгина кенгайтма ўша саҳифани кэшлай бошлайди.

ЎҚИНГ: Google Chrome’даги ҳозироқ ўчириб қўйиш керак бўлган муҳим созлама

Ушбу дастурий таъминот кўплаб сайтлар билан ишлай олади, аммо маълум сабабларга кўра айрим саҳифаларни кэшга юклай олмайди. Масалан, баъзи сайтлар контент ўғирланишининг олдини олиш учун, жонли фойдаланувчи иштирокисиз – фон режимида маълумотлар юкланишини чеклаб қўйишган.

Шунингдек, аккаунтга кириш талаб этиладиган саҳифаларни ҳам FasterChrome кэшга юклай олмайди. Сабаби кўриниб турибди: у ерга логин-парол орқали аккаунт эгасининг ўзи кириши керак, бирор дастур эмас.

FasterChrome кенгайтмаси ўрнатилганидан сўнг Google Chrome саҳифаларни тезроқ юклай бошлайди, аммо трафикдан ташқари, яна тезкор хотира сарфини ҳам оширади. Агарда шу жиҳатларига рози бўлсангиз, мазкур кенгайтмани мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Google’нинг сахийлиги тутди: Chrome хатосини топиб, 150 минг долларгача мукофот олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!