Google Coral бенчмаркда: Android Q тизимли ва Snapdragon 855 чипли илк гаджет!

  •   DiMaX
  •  390
  •  25.01.2019 11:00

Google Coral бенчмаркда: Android Q тизимли ва Snapdragon 855 чипли илк гаджет!

Geekbench бенчмаркида Google томонидан ишлаб чиқилган янги ва қизиқарли девайс текшириб кўрилгани маълум бўлди. Маълумотлар базасида ушбу қурилманинг кодли номи Coral эканлиги қайд этилган.

ЎҚИНГ: Расман намойиш этилмаган арзон смартфон – Google Pixel 3 Lite видеотавсифини кўрамиз!

Афсуски, Google Coral номи остида айнан қандай гаджет яширингани ҳозирча номаълум – бу янги смартфон ҳам, хромбук ҳам бўлиши мумкин. Маълум бўлгани шуки, мазкур қурилма 6 гигабайтлик тезкор хотирага ва Qualcomm’нинг энг илғор Snapdragon 855 процессорига эга.

Янада қизиғи – Google Coral ушбу компаниянинг ҳали расман намойиш этилмаган Android Q операцион тизими бошқаруви остида ишлайди! Қидирув гиганти бу дастурий таъминотини ҳали май ойининг охирида ўтказиладиган Google I/O конференциясида тақдим қилиши, қурилмаларга эса йилнинг иккинчи ярмидан тарқатиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Расман намойиш этилмаган Android 10 Q тизимининг ишлашини «жонли» видеода кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!