Google’дан Pixel 3 ва Pixel 3 XL: анонси ҳам маълум қилинди

  •   Saroy
  •  875
  •  06.08.2018 16:32

Google’дан Pixel 3 ва Pixel 3 XL: анонси ҳам маълум қилинди

Сўнгги хабарларга қараганда,  Google  интернет-гиганти анъанани бузмоқчи эмас. Шу боис янги маҳсулотлари ҳар галгидек 4 октябрда намойиш этилади.

Тақдимот санаси Google 2016 йилда сотиб олган Famebit платформасида пайдо бўлди. Ушбу платформа брендлар билан YouTube’да контент яратувчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни осонлаштиради.  Янги компания доирасида канадалик муаллифлар Google Pixel 3 бошқа бренд қурилмасига ўтишини синаб кўришди.

ЎҚИНГ:Google Pixel 3: симсиз қувватлантиргич ва «Active Edge»технологияси билан

Шуниси қизиқки,  Google Pixel 3’ни «Google Pixel 2 ва 2 XL’нинг навбатдаги итерацияси» демоқдалар, лекин бунда катта Pixel 3 XL тилга олинмади. Эҳтимол, компания ном бериш тизимини ўзгартирган бўлиши мумкин, чунки, хабарларда барибир икки модел ҳақида гап кетмоқда. Энг катта модели 4 ГБ тезкор хотирага ва қирқмали экранга эга бўлади.

ЎҚИНГ:Google Pixel 3 XL смартфонини илк «жонли» суратларда кўринг!

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!