Google даромади рекорд даражага кўтарилди

  •   DiMaX
  •  785
  •  05.02.2021 09:04

Google даромади рекорд даражага кўтарилди

Google тизимига эгалик қилувчи Alphabet компанияси шу ҳафтанинг сешанба куни кутилганидан ортиқ чорак даромади ҳақида хабар берди. Бунга рекламага ва булутли хизматларга бўлган талабнинг ўсиши сабаб бўлди.

ЎҚИНГ: Бу йил Google'да энг кўп нималар қидирилди?

Ушбу янгиликдан сўнг Alphabet акциялари 8%га қимматлади.

Google’нинг реклама фаолияти, шу жумладан YouTube'ни ҳисобга олганда чорак даромадининг 81%ни таъминлади. Пул кўринишида бу $56,9 миллиарддир. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан тушум 23%га ўсди.

Булутли технологиялар сегментида савдолар $3,83 миллиард даромад келтирди.

ЎҚИНГ: Арзон смартфонлар эгаларига Google’дан хушхабар бор (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!