Google Drive сервисининг веб-версиясида энди овозли буйруқлардан фойдаланиш мумкин

Google Drive сервисининг веб-версиясида энди овозли буйруқлардан фойдаланиш мумкин

Google Drive фойдаланувчиларга тегишли маълумотларни булут хотирасида сақлайдиган сервис ҳисобланади. Албатта, бундай хотираларда кўплаб файлларни сақлаш мумкин. Аммо баъзида керакли файлни кўплаб сақланган материаллар орасидан топиб олиш осон бўлмайди, бунинг учун бироз вақт ва ҳаракат зарур.

Эндиликда сервиснинг веб-версиясида файлларни қидириш ва бошқариш учун овозли буйруйлардан фойдаланиш мумкин. Google Диск сервисига табиий овозларни қайта ишлайдиган Natural Language Processing технологияси жорий этилган. Масалан, энди сервисда ўтган йилги тақдимот файлларини топиш учун керакли овозли буйруқни айтиш кифоя.

Google компаниясининг маълумот беришича, бундан буён мазкур функция такомиллаштирилиб борилади. Аммо, шундай бўлса-да, сервисдан овозни таниш бўйича мукаммал натижаларни кутишга ҳали эрта.

Бу галги дастур янгилинишида Google Drive сервисига қўшимча бир қатор (файл формати ўзгартирилганда, оригинал версия автоматик тарзда сақланади, файлни бир неча устунга бўлиш) янги функциялар ҳам татбиқ этилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.