Google Duo видеочатлари энди планшетларда ҳам ишлайди

  •   Saroy
  •  1037
  •  29.08.2018 10:29

Google Duo видеочатлари энди планшетларда ҳам ишлайди

Август ойида  Google Duo видеочатлари учун иловаларга икки йил тўлди. Икки йилни ўзига хос йўл билан нишонлашга қарор қилган дастурчилар уларни Android-планшетлар ва iPad’ларда ҳам ишлайдиган қилишди.

Аккаунтнинг телефон рақамига улаб қўйилганига қарамасдан, Duo’дан планшетларда ҳам мобиль модемсиз фойдаланса бўлади. Фақат, дастлабки ишга туширишда кўрсатилган рақамга жўнатилган SMS’дан тасдиқловчи кодни киритиш керак бўлади. Панелни контакт билан горизонталь ҳолатга келтирсангиз ўнг томонда тасвир чиқади, қолган пайтда интерфейс смартфонлар учун версиядан умуман фарқ қилмайди.

ЎҚИНГ:Google Chrome eSpectr’дан ҳимояланди, лекин хотира истеъмоли ортди

Google Duo’нинг яна бир устун томони —  «Тук-Тук» функциясидир. У сизга қўнғироқ қилувчини унга жавоб беришдан олдин кўриш имконини беради. Ушбу хизмат интернетга ёмон уланган бўлсангиз ҳам сифатли алоқани таъминлайди, овозли қўнғироқни ҳам қўллаб қувватлайди.

Google Play дўконларида  видеочатларга иловалар 500 миллиондан кўп ўрнатилди. Apple App Store эса статистикани ҳали ошкор этганича йўқ, Аммо iPhone фойдаланувчиларига ҳам рақобатчи FaceTime  ёқиб қолди. Улар қўнғироқларининг тўртдан бир қисми Duo’да қилинмоқда.

ЎҚИНГ:Google Play’да глобал «тозаланиш»: криптовалютали иловалар ва бошқа дастурлар хавф остида