Google эскирган операцион тизимларидан ўз сервисларини узиб қўйди

Google эскирган операцион тизимларидан ўз сервисларини узиб қўйди

Google 2021 йил 27 сентябрдан Android 2.3.7 Gingerbreadʼдан бошлаб Androidнинг эски версияларида ишлайдиган қурилмалари ўз хизматларини тўхтатди.

Ушбу версия фойдаланувчилари энди Google Maps, YouTube ва Gmail хизматларидаги аккаунтларига кира олишмайди.

Компания янада замонавий дастурлардан фойдаланиш учун Android 3.0 ва ундан янгироқ версияларга ўтишни тавсия қилмоқда. Android 2.3.7 да Google хизматларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, эндиликда авторизация хатоси пайдо бўлади.

Шундай қилиб, Android 3.0 Honeycomb асосидаги қурилмаларда Google хизматларини қўллаб-қувватлаш давом этади. Бу ОС версияси, Android 2.3.7 каби, 2011 йилда дебют қилган, аммо у фақат планшетларга мўлжалланган эди. Смартфонлар учун Gingerbread дастуридан сўнг Android 4.0 Ice Cream Sandwich чиқарилганди.

ЎҚИНГ: Иккита оммабоп Redmi смартфонига MIUI 12.5 Enhanced прошивкаси келишни бошлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!