Google’га Ўзбекистонлик дастурчи керак эмас, унга ошпаз керак!

Google’га Ўзбекистонлик дастурчи керак эмас, унга ошпаз керак!

Яна Google’да дунёнинг турли минтақалари бўйича маълумотлар йиғиб хулосалар чиқарилмоқда. Бу сафар навбат Ўзбекистонга келди. Google’нинг талқини бўйича 2018 йилда Ўзбекистон фуқаролари орасида энг кўп қидирилган ишлар қуйидагилар бўлди:

  1. Ҳайдовчи
  2. Ҳисобчи
  3. Сотувчи
  4. Кассир
  5. Ошпаз

Бу иш ўринларига асосий талаб биринчи ўринда Тошкент шаҳри, кейин Сирдарё ва Сурхондарёда бўлган. Бир қараганда бу натижалар жўн туйилиши мумкин, лекин бу касбларнинг аҳамиятини чуқурроқ ўрганиш -  бу хулосалар бежиз эмаслигини тасдиғи бўлса ажаб эмас.

Ҳайдовчилик. Дунё бўйича кенг тарқалган касблардан бири ҳисобланади. Ҳайдовчи керак бўлмайдиган соҳанинг ўзи йўқ десак адашмаймиз.

Ҳисобчи. Хўжаликларнинг молиявий ҳужжатларни юритувчи мутахассис ҳисобланади. Ҳисоб-китоб ва солиқ сиёсатининг ҳамма саволларига жавоб берадиган ҳисобчи бебаҳо ходимдир. Аслида бу иш биз ўйлаганимиздан кўра анча мураккаб чунки ҳисоб-китобдаги ҳар бир қилинган хато маъмурий, моддий ва ҳатто жиноий жавобгарликга сабаб бўлиши мумкин.

Сотувчи. Бу соҳада ишлаш учун олий маълумотга эга бўлиш талаб қилинмайди. Бу касб эгалари ўрта махсус маълумот ёки махсус курсларни тамомлаган бўлишлари етарли.

Кассир. Бугунги кунда кассирлар оддийгина пул тарқатувчи эмас, балки ҳисобчи, назоратчи ёки бирор бир молиявий мутахассис сифатида қаралмоқда. Кассирлар банк, корхона , транспорт компаниялари, савдо марказлари ва шу каби деярли барча жойларда керак ходимлардан бири ҳисобланади.

Ошпаз. Бу умумий овқатланиш шаҳобчаларида овқат тайёрловчи одам, лекин бу қуруқ гаплар ошпазлик касбини тўлиқ ифодалаб бера олмайди. Баъзан ошпазлар энг оддий маҳсулотлардан таом тайёрлаб, уни санъат даражасига кўтара олади. Шундай санъат даражасига кўтарилган таомлардан бири шубҳасиз ош ҳисобланади.

Хулосалар орасида юртимизда кенг ривожланаётган дастурчилик касби умуман йўқ! Демак, ҳозирча Google’да дастурчилик ҳақда сўровлар кам амалга оширилган.

ЎҚИНГ: Кевин яна «Уйда ёлғиз», аммо бу гал Google Assistant билан! (иккита видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.