Google ҳам қатордан қолмади. У ўз тақдимотида Apple'ни масхара қилди!

Google ҳам қатордан қолмади. У ўз тақдимотида Apple'ни масхара қилди!

Apple'нинг iPhone 14 смартфонлари тақдимотидан бир ой ўтиб, Google компанияси ўзининг Pixel 7 смартфонларини серияси ва Pixel Ватч ақлли соатини намойиш қилди. Apple тақдимотига қайтадиган бўлсак, компания ўзининг янги авлод iPhone'ларини ҳар доим ёниқ турадиган экран (AoD) хусусияти ва автоҳалокатни аниқлаш каби фавқулодда ҳолат функциялари билан чиқарди. Google эса ўзининг Pixel'лари бундай хусусиятларга анча олдин эга бўлганини айтиб, Apple'нинг устидан кулди:

"Pixel ҳар доим смартфон инновациялари бўйича етакчи бўлиб келган ва саноатдаги бошқалар бизнинг ортимиздан эргашса, биз буни мақтов сифатида қабул қиламиз. Худди Pixel 2 фойдали маълумотларни тўғридан-тўғри қулф экранингизда кўрсатиб турадиган AoD ва "бир қарашда" каби функциялари билан тақдим қилинганидек.

Шунингдек, Pixel 3 билан чиқарилган Night Sight ва астрофотография ҳам бор, смартфонларда кам ёруғликда суратга олиш учун янги чегараларни ўрнатди.

Ва биз автоҳалокатни аниқлашни, хавфсизликни текшириш ва фавқулодда вазиятларни улашиш каби сизни хавфсиз сақлашнинг бошқа муҳим усуллари билан уч йил олдин жорий қилган эдик." дейди компания вице-президенти Браян Раковски тақдимот давомида Apple эндигина буларни ўзлаштирганига ишора қилиб.

Бу ҳаммаси эмас. Раковски бироздан кейин Apple'ни RCS'ни қўллаб-қувватламасликда ҳам айблади:

"RCS- бу хабар алмашиш учун замонавий саноат стандарти ва у аллақачон саноатдаги кўпчилик томонидан қабул қилинган. Умид қиламизки, ҳар бир қурилма ишлаб чиқарувчиси бу хабарни қабул қилади ва RCS'ни ўзлаштиради, бу эса ҳар бир смартфон фойдаланувчиси учун хабар алишишни яхшилайди." дейди у.

Google Apple'ни мазах қилаётган ягона компания эмас. Ҳаммаси Samsung'дан бошланди. Жанубий Корея компанияси ҳам янги технологияларни ўзлаштирмаганлиги учун ўзининг кесатиқ рекламалари билан Apple'нинг устидан кулган эди. iPhone 14 Pro смартфонлари динамик орол билан тақдим қилинганидан кейин эса, Motorola Apple'ни ўзининг ҳеч қандай тирқишларсиз смартфонлари билан масхара қилган.

ЎҚИНГ: Битта iPhone 14 Pro Мах'ни ишлаб чиқариш Apple'га қанчага тушади? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.