Google ҳам террорчиликка қарши курашга қўшилади

  •   DiMaX
  •  865
  •  19.06.2017 11:10

Google ҳам террорчиликка қарши курашга қўшилади

Қидирув гиганти энди ўз ресурсларидан экстремистик мазмундаги материалларни йўқотишга жиддий киришади. Бу хусусда Engadget нашри хабар бермоқда.

Нима қилишмоқчи ўзи?

Энг йирик ижтимоий тармоқдан ўрнак олиб, энди Google корпорацияси ҳам террорчиликка қарши курашга бош қўшади. Бунда қўлланадиган усуллар ҳам худди Facebook’дагидек бўлади. Яъни, экстремистик руҳдаги материалларни аниқлаш учун ўзи ўрганишга қодир сунъий онг ҳамда махсус модераторлар гуруҳи хизматидан фойдаланилади.

Асосийси, Google’дагилар ҳам Facebook хатосини такрорлаб – ўз ходимларининг шахсий маълумотларини фош этиб қўймасалар бас. Чунки бу ҳол корпорация учун ҳам, унинг модераторлари учун ҳам жуда катта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Интернет-гигант ўзининг асосий эътиборини энг йирик видеохостинг – Youtube’га қаратмоқчи. Чунки турли террорчилик ташкилотлари тарғибот ёки қўрқитиш учун шу сайтдан фойдаланишмоқда. Шу боис Google ўзининг YouTube Trusted Flagger дастуридаги ходимлар штатини сезиларли оширади ва нейротармоқни яхшилашда янада фаолроқ иштирок этади. Барчага кўринарли бўлмаган видеолар ўчирилади, очиқдан-очиқ радикал диний ёки сиёсий мазмунли ёзувлар эса монетизациядан маҳрум этилади.

Буларнинг барчаси – ҳали шунчаки режалар, амалда эса…

Эҳтимолий муаммолар

Бу борада асосий муаммо шундаки, кўриладиган чоралар етарли бўлмаслиги мумкин. Ахир, YouTube’га юкланадиган видеороликлар ҳажмининг катталиги боис, уларни назоратга олиш анча мушкул бўлади.

Таъкидланишича, аввал ҳам Google шубҳали контентга эга каналлар учун монетизацияни чеклаган эди. Шундан кейин сервисда яниг қоидалар жорий этилган, уларда сўз эркинлигига ҳам дахл этилган эди. Шундан сўнг кўпчилик роликларнинг формати ўз соҳибларига даромад келтирмай қўйган ва улар ўз каналларининг форматини янги қоидаларга мослаштиришган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!