Google ҳам Хитойдан «супра-ўқловини йиғиштириш»га тушди

  •   DiMaX
  •  664
  •  14.06.2019 16:19

Google ҳам Хитойдан «супра-ўқловини йиғиштириш»га тушди

Alphabet холдинги бир неча компанияларни ўзида бирлаштирган бўлиб, Google Inc ҳам шулар қаторига киради. АҚШ ва Хитой орасидаги «савдо жанги» купертинолик гигант каби, ушбу ташкилот бизнесига ҳам салбий таъсир кўрсатадиган бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: Apple хавф туғилиши билан Хитойдан «жуфтакни ростлаш»га тайёргарлик кўриб қўйди

 Alphabet холдинги ўзининг айрим ишлаб чиқариш кучларини Тайванга кўчира бошлади. Бунга сабаб – Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга АҚШ бозорида қўшимча бож жорий этилаётганидир.

Айни дамда Alphabet она платалар ишлаб чиқарилишини Хитойдан олиб чиқиб, қўшни Тайвань ва Малайзияга кўчирмоқда. Мазкур сервер платалари Google фаолияти учун ўта муҳим – улар «булутли» сервисларнинг ишлашини таъминлаб беради.

Шунингдек, «ақлли уй» учун маҳсулотлар тақдим этувчи Nest компанияси ҳам Хитойдаги ишлаб чиқаришини қисқартирмоқда. АҚШ бозори учун маҳсулотлар етказиб берувчи бошқа корпорациялар ҳам бирин-кетин шундай йўл тутишлари мумкин.

Беихтиёр савол туғилади: Трампнинг Хитойга қарши санкцияларидан кимлар кўпроқ жабр кўради ўзи?

ЎҚИНГ: Apple’нинг «ақлли» ёрдамчиси Дональд Трампни бутун дунёга шарманда қилди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!