Google ҳамда Apple монополиясига Huawei қаттиқ зарба берди!

  •   DiMaX
  •  1709
  •  15.07.2020 12:37

Google ҳамда Apple монополиясига Huawei қаттиқ зарба берди!

Telegram мессенжери асосчиси куни кечагина купертинолик корпорацияга ҳамда қидирув гигантига жиддий айблов қўйган эди. Павел Дуров ўша чиқишида уларнинг гегемонлигига чек қўйиш йўлини ҳам кўрсатган.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’нинг ҳақиқий «кушанда»сини Google тақдимотдан аввал дўконига чиқариб қўйди

Huawei эса бу икки гигантнинг мобил иловалар бозоридаги монополиясига қарши курашнинг ўзига хос йўлини топди. Хитойлик техногигант ўзининг AppGallery иловалар дўконига мустақил дастурчиларни кўпроқ жалб этиш учун жарангдор баёнот билан чиқди.

Унга кўра, дастурчилар ўз иловаларини AppGallery каталогига жойлагач, биринчи йили улардан тушадиган даромадни юз фоиз оладилар. AppGallery дўконига жойланганининг иккинчи йилдан бошлаб таълимий иловалар яратувчилари даромаднинг 90 фоизини, бошқа турлардаги иловалар ижодкорлари эса 85 фоизини ўзлари оладилар. Ўйинлар ясовчилар эса биринчи ва иккинчи йили фойданинг 85 фоизига эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, Apple ҳамда Google ўзларининг AppStore ва Google Play иловалар дўконлари орқали дастурчилар кўраётган даромаднинг 30 фоизини бошиданоқ комиссия ҳақи тарзида олиб қоладилар.

Huawei’нинг таъкидлашича, шу йўл билан у стартапларни ҳамда инди-ўйинлар ишлаб чиқувчиларини қўллаб-қувватлашни ҳамда ахборот технологиялари бозорини жонлантиришни кўзлаган.

ЎҚИНГ: Ушбу иловалар смартфонингизда бўлса, тезда ўчириб қутулинг!