Google ҳозиргина жажжи ва арзон Google Home карнайини тақдим қилди

Google ҳозиргина жажжи ва арзон Google Home карнайини тақдим қилди

Айни пайтда давом этаётган Google компаниясининг тақдимоти аввалида Google Home "ақлли радиокарнайи"нинг жажжи талқини тақдим қилинди. Google Home Mini девайси жажжигина ҳоккей шайбасини эслатади.

Унинг баҳоси ҳам камтар -- $50 доллар. Шунинг эвазига бўлса керак, карнайдан бугунги овоз технологилари эришган юқори даражали сифатни кутиш -- хато. Бироқ, шу билан бирга, бу пул эвазига Google Assistant каби жаҳоннинг энг доно, ҳар саволга жавоб берувчи билимдон тизими сизнинг чўнтагингизда бўлиши -- бу чинакам мўъжиза!

Google вакилларининг тақдимотда маълум қилишларича, бу гаджет митти бўлса ҳам, овоз сифати ёмон эмас ва уни Chromecast карнайига ҳам улаш мумкин.

Google Home mini уч рангда -- оқ бўр, қора ва қизил рангли корпусда ишлаб чиқарилади. Google Home каби, унинг юқори қисми сезувчан функцияга эга бўлмаган. Унинг ўрнига корпус юқорисида бир нечта чироқ, орқасида микрофонни ёқиш тгумаси ва қувватлаш учун micro-usb порти мавжуд.

Яна бир муҳим жиҳати -- Mini карнай юқориси мато билан ўраб олинган ва унинг дизайни меҳмонхона ёки ётоқхонанинг умумий кўринишаг мос келади.

Mini карнайга бугундан буюртма бериш мумкин ва уни компания 19 октябрдан бошлаб етказиб беради. Бу гаджет бозорда Amazon Echo Dot девайсига қарши курашади.

Бизни кузатишда давом этинг. Бир неча дақиқалардан сўнг жаҳоннинг навбатдаги кучли флагманлари бўлмиш Pixel 2 ва Pixel XL 2 смартфонларининг тақдимоти ҳақида маълумот берамиз.