Google: «Huawei қурилмаларини ўзингиз мустақил янгиламанг»

Google: «Huawei қурилмаларини ўзингиз мустақил янгиламанг»

Ўтган йилнинг май ойида АҚШ ҳукумати Huawei'ни “қора рўйхат“га киритган эди, бу эса унинг Google билан иш муносабатларига таъсир кўрсатмай қолмади.

Энди Хитой компаниясининг янги қурилмалари Play Store билан ишлаш учун сертификатга эга бўлмайди. Huawei'нинг янги қурилмалари чиқиши арафасида Google истеъмолчилар учун мураккаб вазият ҳақида катта баёнот берди, шунингдек, уларга бегона манбалардан APK-файлларни юклаб олмаслик ва янгиламасликни тавсия қилди.Баёнот Google'дан Huawei'нинг янги қурилмалари ҳақида сўрашганидан кейин пайдо бўлди. Хусусан, баёнот ушбу сертификатланмаган смартфонларда бегона сайтларни ўрнатиш орқали Google дастурлари ва хизматларига норасмий кириш ҳуқуқини қандай олиш ҳақида.

Расмий равишда, Google фойдаланувчиларга Google иловалари ва хизматларини “бегона сайтлардан“ юкламасликни тавсия қилади, чунки бу ҳаракат фойдаланувчи хавфсизлигини хатарга қўйиши мумкин. Хавфсизликка таҳдиддан ташқари, Google бундай дастурнинг ишлашига ҳам кафолат бермайди.Компания, айниқса, янги Huawei қурилмаси харидорининг YouTube'га ўхшаган Android-иловаларига эга бўлишни хоҳлаб қолишидан хавотирда. Компания фойдаланувчиларнинг норасмий Google хизматларига мурожаат қилиб, бу билан боғлиқ хатарларни тушунмаслиги мумкинлигидан қўрқади.

Умумий босимга қарамай, АҚШда Google'га Huawei билан ишлашга имкон берадиган вақтинчалик лицензия берилди, аммо лицензия фақат мавжуд Huawei қурилмаларида янгиланиш хавфсизлиги устида ишлашга имкон беради.

 ЎҚИНГ: Huawei Mate Xs ҳақидаги маълумотлар билан танишинг