Google I/O конференцияси шу йилнинг 17-19 май кунлари ўтказилади

Google I/O конференцияси шу йилнинг 17-19 май кунлари ўтказилади

Дастурчилар учун ҳар йили ўтказиладиган Google I/O конференцияси бу гал 17-19 май санасида Маунтин-Вью (АҚШ, Калифорния) шаҳарчасидаги Шорлайн амфитеатрида ўтказилади, деб ёзмоқда 3D News.

Google компанияси бу тўғрида Твиттер микроблогига дастурчилар учун ажратилган аккаунт орқали шифрланган ҳаволани жойлаган, ҳаволада берилган бошқотирмалар ечилса, кутилаётган конференцияга тегишли тафсилотлар кўрсатилади.

Ҳозирча тадбирнинг расмий саҳифаси янгиланмаган, шунинг учун рўйхатдан ўтиш ҳақидаги маълумотлар ҳали мавжуд эмас. Ушбу конференция 2008 йилдан буён ўтказилиб келади ва унда дастурчилар Google маҳсулотларида пайдо бўладиган янги имкониятлар билан танишадилар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!