Google икки йил давомида Android’ни янгиламаган ишлаб чиқарувчиларни жазолайди

  •   Saroy
  •  528
  •  27.10.2018 17:06

Google икки йил давомида Android’ни  янгиламаган ишлаб чиқарувчиларни жазолайди

Ҳар ой Google хавфсизлик жамоаси Android учун янгиланиш эълон қилади ва ҳар ойда ишлаб чиқарувчилар ва операторлар ҳам уни катта ёки кичик даражада ўзларининг қурилмасида чиқаришга ҳаракат қилиб келади.

Бу мураккаб ва эски муаммо. Яқинда The Verge нашри журналистларининг қўлларига махфий шартнома келиб тушди. Унда кўплаб ишлаб чиқарувчиларга смартфонларида янгиланишни фаол ҳолатда тутиб туриш таъкидланган.

ЎҚИНГ: Шилқимлик қилгани учун 48 нафар Google ходими ишдан ҳайдалди

Android базасида смартфон ва планшетларни камида икки йилда бир марта янгилаб туришлари Google билан тузилган шартномада қатъий қилиб белгиланган. Шартномага кўра, ишлаб чиқарувчи смартфон ишлаб чиқарган пайтдан бошлаб бир йил давомида хавфсизлик бўйича камида тўртта янгиланишни чиқариши шарт. Иккинчи йили ҳам янгиланиш мажбурий, аммо унинг миқдори шартномада кўрсатилмаган.

Ушбу шарт 2018 йил 31 январдан кейин чиқарилган исталган қурилмага тегишлидир.  31 июлдан бошлаб, ушбу талаблар ишлаб чиқарувчи чиқараётган моделларнинг 75 фоизига мувофиқ  келиши керак,  2019 йил 31 январдан бошлаб эса бу қоида шартнома шартларига кирадиган барча қурилмалар учун кўзда тутилади.

Ушбу ўзгаришларнинг барчаси Евроиттифоқ ҳудудида чиқаётган смартфонларга тегишлидир.

ЎҚИНГ: 40 долларгача қилиб белгиланди: Android-смартфонлар учун Google иловалар пакети нархи 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!