Google иловалари пулли бўляпти – энди смартфонлар қимматлайдими?

  •   DiMaX
  •  1118
  •  17.10.2018 13:34

Google иловалари пулли бўляпти – энди смартфонлар қимматлайдими?

Дунё бўйича энг кенг тарқалган мобил операцион тизим – Android таркибида унинг соҳиби – Google компаниясининг стандарт иловалари мавжуд. Энди смартфонсозлар ўз қурилмаларида шу сервислар ишлаши учун «қидирув гиганти»га алоҳида ҳақ тўлашларига тўғри келади.

ЎҚИНГ: Google Еврокомиссия жаримаси туфайли Android’ни пуллик қилмоқчи

Бу ҳолат Google яқинда Европа Кенгаши комиссияси томонидан жаримага тортилиши билан боғлиқ. Шу сабабли компания Android-қурилмалар ишлаб чиқарувчилар билан тузиладиган шартнома шартларини ўзгартираётир.

Содда қилиб айтганда, бундан кейин смартфонсозлар ўзларининг ҳар бир моделдаги қурилмасига Google сервисларидан қай бирини ўрнатишни ўзи ҳал этишади. Ҳар бир ўрнатиладиган илова учун улар Google’га алоҳида ҳақ тўлашади; тегишли келишув доирасига кирмаган илова (масалан, Play Маркет, YouTube ёки Хариталар) эса шу русумдаги смартфонларда умуман ишламайди.

Янги қоидалар 2018 йилнинг 29 октябридан, фақатгина Европа Иттифоқи мамлакатлари, шунингдек Исландия, Лихтенштейн ва Норвегия ҳудудида сотиладиган қурилмалар учун амал қилади.

Табиийки, бу ҳол келажакда смартфонлар нархига ҳам таъсир этиши мумкин. Айни дамда эса айрим ишлаб чиқарувчиларнинг турли русумлардаги Android-смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 625 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн тарзда олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Google тез орада Android’дан воз кечиши мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!