Google Image билан xаёлотни реалликка кўчирамиз
Бугунги кунда сунъий интеллект оламида матнларни суратларга айлантириб берадиган нейротармоқлар оммалашиб кетди. Ушбу дастурларга ўзингиз ёқтирган исталган матнни юборсангиз, улар сизнинг тавсифингизга мос келадиган жуда аниқ расмларни яратиб бера олишади ва бунда ягона чегара сизнинг тасаввурингиз бўлиши мумкин.
Ҳозиргача OpenAI томонидан яратилган DALL-E дастури бу соҳада етакчилик қилиб келаётган эди, лекин кеча Google тақдим қилган Imagen платформаси эса уни "тахтдан тушириб юборди". Агар Google Imagen'нинг кучига шубҳа қилсангиз, у яратган суратларга боқинг:




Суратлар, уларнинг остига ёзилган матнларга асосланган ҳолда яратилган бўлиб, фойдаланувчидан талаб қилинадиган нарса фақат мана шу. Сиз кўрмоқчи бўлган нарсангизни ёзасиз ва дастур уни яратиб беради. Жуда ҳам ажойиб тўғрими?
Афсуски, DALL-E сингари Имаген ҳам бошқалар фойдаланиши учун мавжуд эмас. Google уни бир қанча сабабларга кўра омма фойдаланишига ҳозирча мос деб ҳисобламайди.