Google имо-ишора тилини оғзаки нутққа айлантириш имконини яратди

Google имо-ишора тилини оғзаки нутққа айлантириш имконини яратди

Google'дагиларнинг айтишича, компания ходимлари томонидан смартфонларнинг имо-ишора тилини тушуниб, уни оғзаки нутққа айлантира олиш имкони яратилди.
Бироқ Google ўзининг бундай қобилиятга эга иловасини яратмади, балки бошқа дастурчилар ўз иловаларини яратаётганда фойдаланиши мумкин бўлган алгоритмларни тақдим қилди.

Ҳозирга қадар, ушбу турдаги дастурий таъминотнинг фақатгина компьютерларда ишловчи талқини бўлган.
Эшитиш имконияти чекланганлар жамияти ташвиқотчилари ушбу янгиликдан мамнун бўлишди, бироқ уларнинг айтишича, бу технология учун имо-ишоравий суҳбатларнинг баъзиларини тўлиқ тушуниш осон кечмаслиги мумкин.

Google тадқиқот мухандислари Валентин Базаревский ва Фен Жанг жорий технология “имо-ишора тилини тушунишда тамал тоши“ бўлиб хизмат қилиши учун бепул тақдим этилганини айтишмоқда. Сунъий онгда ишловчи ушбу алгоритмларни яратишда MediaPipe номли тасвирий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компания билан ҳамкорлик қилинди.
Лойиҳа вакилларидан бирининг BBC'га айтишича, алгоритм тузувчилари дастурчилар ушбу технология воситасида қандай янгиликлар яратишига қизиқмоқда. “Биз бу технолгияни янада такомиллаштириш, бармоқлар ҳаракатини кузатишни барқарорлаштириш, аниқланиши мумкин бўлган имо-ишораларни сонини ошириш учун изланишларимизни давом эттирамиз“, дея қўшимча қилинади. Google бу янгилик ушбу соҳадаги илк қадам эканлигини айтмоқда.

Бироқ баъзиларнинг қарши фикр билдиришича, оғзаки нутқни фақатгина қўл имо-ишораларига таянган ҳолда ҳосил қилувчи илова юз ифодалари, қўл ҳаракати тезлиги кабиларни ўзида акс эттира олмайди. Бу эса айтилаётган фикр мазмунини ўзгартириб юбориши ҳам мумкин. Шунингдек, маълум ҳудуддагина мавжуд бўлган имо-ишораларни оғзаки нутққа айлантиришнинг ҳам иложи бўлмайди.

Action on Hearing Loss ташкилотининг технолгия бўйича менежери Жесал Вишнурамнинг айтишича, бу ташаббус имконияти чекланган кишиларни эшитишга қаратилган илк ажойиб қадамдир, бироқ унга бошқа имкониятлар ҳам қўшиш керак.
“Кар одам нуқтайи назаридан келиб чиққан ҳолда, кунлик мулоқотга ёрдам бериш ва эшита оладиганлар орасида изоляцияланиб қолишни камайтириш учун матн ёки аудиони автоматик равишда Британ имо-ишора тилига таржима қила оладиган дастурий таъминот ишлаб чиқиш фойдалироқ бўлади“, дейди у.

Кўринмай қолган бармоқлар

Ҳозирга қадар, қўл ҳаракатларини кузатиб, имо-ишораларни ўқиш жараёнида бармоқларнинг букилиши ва билак ҳаракатлари қўлнинг бошқа қисмлари кўринмай қолишига сабаб бўлган. Бу ушбу турдаги дастурий таъминотнинг илк версияси яхши ишлашига ҳалал берган.

Бй сафар Google бармоқлар, кафт ва қўлнинг орқа қисмидаги 21 та нуқтани бирлаштириб, графа ҳосил қилди. Бу имо-ишора пайтида қўл букилса ёки иккита бармоқ бир-бирига текса ҳам, айтилаётган фикрни ўқий олишни осонлаштиради.

Microsoft

 

АҚШнинг бошқа дастурий таъминот етказиб берувчи йирик компаниялари ҳам имо-ишора тилини ўқувчи технологияни шахсий компьютерлар учун яратишга уринишган. Ўтган йили Microsoft аудиотияларда планшетлардан фойдаланиб презентация таржимони воситасида эшитиш қобилияти чекланган талабаларга ёрдам бериш мақсадида Карлар миллий техника университети билан ҳамкорлик қилганди. Блоглардан бирида, талабалар илгариларилари, ҳам соқовчага таржимон қилувчи инсон таржимонга, ҳам доскадаги ёзувларга эътибор қаратиб, тушунтирилаётган мавзунинг баъзи қисмларини ўтказиб юборганларини ёзишган. Бироқ барча маълумотларнинг планшетда кўрсатилиши билан бу муаммо ўз ечимини топди.

Дунёнинг бошқа жойларида ҳам инноваторлар ўз технологияларини яратган. Масалан, Кеняда 25 ёшли дастурчи қўл ҳаракатларини таржима қилувчи сезгир қўлқоп яратган. Қўлқоп имо-ишораларни таржима қилиб, Android иловага ўтказувчи ўтказган. Илова эса матнни оғзаки нутққа айлантриган. Рой Аллела исмли дастурчи ҳам ўзининг имконияти чекланган жияни учун юқоридагига ўхшаш қўлқоп яратиб, яқинда Америка механик инжинерлари жамияти томонидан тақдирланди.

ЎҚИНГ: Энди Google иловаларида бармоқ изи билан рўйхатдан ўтиш мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!