Google инновацион “Android O” тизимини эълон қилади

Google инновацион “Android O” тизимини эълон қилади

Android’нинг янги, ҳозирча қисқартириб “O” дея номланган янги операцион тизимнинг синов талқини расмий веб-сайтда Nexus 5X, Nexus 6P, Nexus Player, Google Pixel, Pixel XL ва Pixel C смартфонлари учун очиқ деб эълон қилинди.

Янги тизим аввалгиларидан қатор афзалликлари билан ажралиб туради:

Жумладан, унинг энг илғор жиҳати сифатида аккумулятор қувватини тежаб ишлатишга мослашганини айтиш мумкин. Шунингдек, фойдаланувчи бош экран фонларини бошқариши, иловаларнинг кўринмас вазифаларини чеклаш орқали қувватнинг янада узоққа етишини таъминлаши мумкин бўлади.

Android O’да энди огоҳлантиришларни ҳам махсус гуруҳларга бўлиш мумкин. Фойдаланувчи ўзи олишни истаган огоҳлантиришларни мустақил белгилаши мумкин бўлади.

Google янги тизимда смартфоннинг овоз тизимини такомиллаштириш устида ҳам бош қотирмоқда. Жумладан, Bluetоотн-наушниклар, шунингдек Sony LDAC каби овозни шифрлайдиган қурилмаларга мўлжалланган аудио технологияни ҳам ривожлантирмоқда.

Android O операцион тизимида дастур ишлаб чиқарувчилар иловаларнинг смартфоннинг рангли темаси ва бош меню дизайнига мослашувчан рамз(иконка)ларини ишлаб чиқишлари мумкин.

Шу билан бирга, янги тизимда фойдаланувчининг шахсий маълумотларини сақлаш учун иловани танлаш имконияти ҳам яратилмоқда. Шунда турли сайтлардан рўйхатдан ўтиш қўлда эмас, илова томонидан автоматик равишда амалга оширилади.

Android O’даги «Суратдаги сурат» режими ёрдамида бир вақтнинг ўзида ҳам мессежердан фойдаланиб, ҳам видео томоша қилиш мумкин. Бунинг учун экранниг бир қисмида махсус экран пайдо бўлади.

Операцион тизимнинг дастур ишлаб чиқарувчилари учун қулай жиҳатлари: WebView, Java 8 API, java.time API ва қатор дастурлаш тилларини қўллаб-қувватлаши.

Шунингдек, юқорида қайд этилган смартфонлардан ташқари, дастур ишлаб чиқарувчилар бир тизимни бошқа тизимга ўгирувчи дастурлар комплекси, яъни эмулятор ёрдамида Android О операцион тизимининг синов талқинидан компьютерларида ҳам фойдаланишлари мумкин.

Google кузгача Android O операцион тизимини бошқа фойдаланувчилар учун ҳам эълон қилади. Маълумотларга кўра, “Android O” номидаги “O” ҳарфи қайсидир ширинлик шарафига қўйилган. Операцион тизим тўлиқ ишга тушгач, буни билиб оламиз. Ҳозирча, эса Oreo — ширин қаймоқ билан бир-бирига ёпиштирилган 2 та шоколадли гардишли печеньеси экани тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Google Android операцион тизимининг янги талқинларига ширинлик номларини беришни яхши кўради: L — Lollipop, M — Marshmallow. Айни пайтдаги Android 7.0 ҳам, N — Nougat, яъни шакар, асал ва қовурилган ёнғоқ аралаштириб тайёрланадиган ширинликдир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!