Google I/O 2021: илк Android 12 бета-версияси 26 моделдаги смартфонга тақдим этилди! (+рўйхат)

  •   DiMaX
  •  637
  •  19.05.2021 09:45

Google I/O 2021: илк Android 12 бета-версияси 26 моделдаги смартфонга тақдим этилди! (+рўйхат)

Google компанияси ўтган йили коронавирус туфайли Google I/O конференциясини бекор қилганди. Бу йилги анжуман онлайн тарзда ўтказмоқда ва унда Android 12 операцион тизимининг илк оммавий бета-талқинини намойиш этди.

ЎҚИНГ: Android 12 расмий промо-ролигини инсайдер тарқатиб юборди: янги тизимда нималар бор?

Google I/O 2021 тадбирининг биринчи кунида Android 12 Beta 1 версиясини намойиш этган Google компанияси уни ўрнатиб синаб кўриш мумкин бўлган смартфонлар рўйхатини ҳам эълон қилди. Унга кўра, қидирув гигантининг ўз телефонларидан ташқари, яна ўнта бренднинг айрим смартфонлари янги операцион тизимнинг бета-тестларида қатнаша олади.

Кўриб турганингиздек, синов дастурига Asus, OnePlus, Oppo, Realme, Sharp, Tecno, TCL, Vivo, Xiaomi ҳамда ZTE брендлари жалб этилган.

ЎҚИНГ: Турли ҳудудларда энг оммабоп смартфон брендлари қайсилар?

Android 12 Beta 1 дастурий таъминотини синаб кўриш мумкин бўладиган моделлар рўйхати қуйидагича (улардан айримларига янги прошивкани аллақачон юклаб олиш мумкин):

  1. Pixel 3;
  2. Pixel 3 XL;
  3. Pixel 3a;
  4. Pixel 3a XL;
  5. Pixel 4;
  6. Pixel 4 XL;
  7. Pixel 4a;
  8. Pixel 4a (5G);
  9. Pixel 5;
  10. Asus Zenfone 8;
  11. OnePlus 9;
  12. OnePlus 9 Pro;
  13. iQOO 7 Legend;
  14. Xiaomi Mi 11;
  15. Xiaomi Mi 11 Ultra;
  16. Xiaomi Mi 11i;
  17. Xiaomi Mi 11X Pro;
  18. Realme GT 5G;
  19. Realme GT Neo
  20. Oppo Find X3 Pro;
  21. Tecno Camon 17;
  22. Vivo X60 (тасдиқланмаган);
  23. Vivo X60t (тасдиқланмаган);
  24. Vivo X60 Pro (тасдиқланмаган);
  25. Vivo X60 Pro Plus (тасдиқланмаган);
  26. ZTE Axon 30 Ultra 5G (фақат Хитойда).

Рўйхатнинг бошидаги Google Pixel моделларига Android 12 Beta 1 прошивкаларини ушбу ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин. Қолган русумлардаги смартфонлар эгалари эса тегишли ишлаб чиқарувчининг расмий сайтидан бета-тест дастури саҳифасини топишлари керак.

ЎҚИНГ: Android 12’га янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати