Google компанияси Android тизимли илк смарт-кўзойнак тақдим этди (+видео)

  •   DiMaX
  •  365
  •  21.05.2019 09:49

Google компанияси Android тизимли илк смарт-кўзойнак тақдим этди (+видео)

Қидирув гиганти ўзининг Google Glass «ақлли» кўзойнакларининг янги авлодини расман намойиш қилди. Glass Enterprise Edition 2 модели ташқи кўринишига кўра аввалгиларидан фарқ қилмайди, аммо аппарат ва дастурий таъминоти буткул янгиланган.

ЎҚИНГ: Facebook: «Смартфонлар даври тугади, «ақлли» кўзойнакка ўтамиз!»

Аввало, Google ўз смарт-кўзойнагини Android тизимига ўтказган, энди унинг учун иловалар яратиш осонроқ. Қолаверса, Glass Enterprise Edition 2 аппарат таъминоти асосини Snapdragon XR1 чипи ташкил этади. Qualcomm ушбу ишланмасини кенгайтирилган реаллик (Extended Reality – XR) учун ихтисослаштирилган дунёдаги илк платформа сифатида илгари сурмоқда. Мазкур платформа юксак самарадорликни (айниқса, сунъий онг фаолиятида) ҳамда автономлик ошишини таъминлайди.

Шунингдек, Google янги смарт-кўзойнакда оқимли видео суратга олиш сифати ҳам яхшиланганини айтмоқда. Glass Enterprise Edition 2 қувватлаш учун энди USB Type-C портига эга. Smith Optics компанияси билан ҳамкорлик эвазига унда ҳимоя гардиши ҳам мавжуд.

Қуйида мазкур смарт-кўзойнак ҳақидаги расмий видеороликни кўрамиз:

Google янги маҳсулотини фақат корпоратив мижозларига, нақ 999 АҚШ доллари эвазига таклиф этмоқда. Оддий фойдаланувчиларга Glass Enterprise Edition 2 сотилмайди, балки кейинроқ Google бу борада фикрини ўзгартирар.

ЎҚИНГ: Хитойликлар смарт-кўзойнакларни оммавий ишлаб чиқаришга ўтишяпти

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.