Google компанияси Fichsia номли операцион тизим устида ишлаётгани маълум бўлди

Google компанияси Fichsia номли операцион тизим устида ишлаётгани маълум бўлди

Android ва Chrome операцион тизимлари орқали Google ушбу сегментда жаҳондаги етакчи ўринни эгаллаб бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас.  Android Police ресурсида келтирилган маълумотга кўра, технологик гигант яна бир  – Fichsia номли операцион тизим устида ишлаётгани маълум бўлди.

Янги операцион тизим Android ва Chrome сингари Linux базасида яратилмайди. Бу эса компания Fichsia операцион тизимини ҳар қандай ҳажм, шакл ва катталикдаги қурилмаларга ўрнатишни режалаштиргани ҳақида далолат беради.  Чунки Fichsia асосини ташкил қилувчи Little Kernel ядроси ва унинг Magenta номли компоненти операцион тизимни кучли процессор ҳамда катта ҳажмли тезкор хотирага эга бўлган замонавий телефонлар ва компьютерларга ўрнатиш имкониятини беради.

Айнан қайси мақсадда Google мазкур операцион тизимни ишлаб чиқаётгани ҳақида ҳали аниқ маълумот мавжуд эмас. Тахминларга кўра, у виртуал реаллик ёки робототехника соҳасида ҳам қўлланилиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!