Google компанияси Mi Band 6’нинг «кушанда»сини чиқаряпти

  •   DiMaX
  •  407
  •  19.04.2021 10:49

Google компанияси Mi Band 6’нинг «кушанда»сини чиқаряпти

Тақилувчи гаджетлар бозорида ўз ўрнига эга бўлган Fitbit компаниясини яқинда Google сотиб олган эди. У тақдимотга тайёрлаётган Fitbit Luxe смарт-браслетининг суратлари ва айрим хусусиятларини инсайдер Роланд Квандт (Roland Quandt) эълон қилди.

ЎҚИНГ: Fitbit Versa Lite – тўлақонли операцион тизимга эга энг арзон «ақлли» соат намойиш қилинди

Бошқа фитнес-билагузуклардан фарқли равишда, Fitbit Luxe модели премиал ташқи кўринишга эга. Гаджет металл корпусда бўлиб, уч хил (Black, Soft Gold, Platinum) рангли вариантда таклиф этилади.

Fitbit Luxe смарт-трекери сенсорли OLED-дисплейга эга, унинг хусусиятлари эса Fitbit Ace 3 моделиникига ўхшаш. Яъни, янги ақлли билагузук 8 кунгача автономликка, GPS-модулга, юрак уриши датчиги, уйқуни ва жисмоний машқларни кузатиш функциясига эга.

ЎҚИНГ: Рангдор экранли, тағин арзон Redmi Band чиқди: бу сизга Mi Band эмас!

Эслатиб ўтамиз, ақлли браслетлар бозорида тўрт йилдан бери Xiaomi компанияси етакчи бўлиб келмоқда. Унинг сўнгги авлод – Xiaomi Mi Band 6 фитнес-трекери глобал бозорга Xiaomi Mi Smart Band 6 номи остида, 45 евролик нарх билан чиққан. Fitbit Luxe эса яқин кунлар ичида намойиш этилиб, тахминан 80 доллардан савдога чиқарилиши айтилмоқда.

Гарчи «Хитойча Apple» маҳсулотидан қиммат бўлса-да, Fitbit Luxe ўз функциялари, корпус материали ва бошқа жиҳатларига кўра ҳам анча устун.

ЎҚИНГ: Ўгай отанинг қотиллигини аниқлашда Fitbit смарт-билагузуги ёрдам берди