Google компанияси янги “ақлли” кўзойнак яратади

Google компанияси янги “ақлли” кўзойнак яратади

Асли уни кўзойнак деб бўлмайди, чунки ойнаси йўқ. Информинг портали мазкур флагман бирваракайига уч вариантда чиқишини айтмоқда. Googleнинг биринчи моделида шиша-экран йўқ, аксессуар билан алоқа овоз воситасида кечади. Кўзойнак таққан одамнинг қулоғи бўш қолади, овоз бош суяги орқали қулоқ пардасига узатилади. Ушбу кўзойнак-гаджет спорт ишқибозлари учун мўлжалланган. Шунингдек Google Glass минигарнитура вазифасини ўтаб, мусиқа шинавандаларини хурсанд қилади, деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Ғайритабиий кўзойнак яратувчилари батафсил маълумотни ошкор этишмади. Қолган икки вариант ўз хусусияти ва афзаллигидан келиб чиқиб ишбилармон ва фаол шахслар учун мўлжалланганлиги айтилмоқда.

Google илгари ҳам бундай ажабтовур қурилмалар яратишга қўл урган. Ўтган ойда голограмма технологиясини тақиб юриладиган гаджетга жойлашни патентлашга ариза берган. Шунингдек, инсоннинг ўнг кўзи тепасига ўрнатиладиган дисплей ва камера яратган бўлиб, у юқори сифатли видеотасвирга олади.