Google кузда қандай гаджетларини тақдим этади?
«Қидирув гиганти» дея таърифланувчи Google компанияси ўзининг дастурий таъминотларидан ташқари, турли девайслари билан ҳам машҳур. Жорий йилнинг кузида ҳам у бир қатор янги моделлардаги қурилмаларини намойиш қилади.
ЎҚИНГ: Google’дан янги флагманлар
Ушбу корпорация жорий йилнинг октябрида тақдим этишга тайёргарлик кўраётган гаджетлар ҳақида турли нашрлар маълумот бермоқда. Унга кўра, бу йил Google жамоатчиликка камида қуйидаги девайсларини кўрсатмоқчи:
- Pixel 3 ҳамда Pixel 3 XL смартфонлари (уларнинг кодли номлари – тегишлича Blueline ва Сrosshatch);
- Chrome OS тизимига эга Pixelbook ноутбуги;
- Pixel Watch смарт-соати;
- Янги авлод Pixel Buds симсиз қулоқчини.
Сезганингиздек, юқоридаги рўйхатда девайслар номларига ҳаволалар жойланган – уларга босиб, тегишли гаджет ҳақидаги мақоламизга ўтишингиз мумкин.
Шунингдек, инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Google’нинг барча янги қурилмалари жорий йилнинг охиригача савдога ҳам чиқарилади.
ЎҚИНГ: Google Еврокомиссия жаримаси туфайли Android’ни пуллик қилмоқчи