Google кузда қандай гаджетларини тақдим этади?

  •   DiMaX
  •  777
  •  25.07.2018 12:24

Google кузда қандай гаджетларини тақдим этади?

«Қидирув гиганти» дея таърифланувчи Google компанияси ўзининг дастурий таъминотларидан ташқари, турли девайслари билан ҳам машҳур. Жорий йилнинг кузида ҳам у бир қатор янги моделлардаги қурилмаларини намойиш қилади.

ЎҚИНГ: Google’дан янги флагманлар

Ушбу корпорация жорий йилнинг октябрида тақдим этишга тайёргарлик кўраётган гаджетлар ҳақида турли нашрлар маълумот бермоқда. Унга кўра, бу йил Google жамоатчиликка камида қуйидаги девайсларини кўрсатмоқчи:

  1. Pixel 3 ҳамда Pixel 3 XL смартфонлари (уларнинг кодли номлари – тегишлича Blueline ва Сrosshatch);
  2. Chrome OS тизимига эга Pixelbook ноутбуги;
  3. Pixel Watch смарт-соати;
  4. Янги авлод Pixel Buds симсиз қулоқчини.

Сезганингиздек, юқоридаги рўйхатда девайслар номларига ҳаволалар жойланган – уларга босиб, тегишли гаджет ҳақидаги мақоламизга ўтишингиз мумкин.

Шунингдек, инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Google’нинг барча янги қурилмалари жорий йилнинг охиригача савдога ҳам чиқарилади.

ЎҚИНГ: Google Еврокомиссия жаримаси туфайли Android’ни пуллик қилмоқчи

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!